Арктикада бир асрлик қаҳва топилди

Арктикада бир асрлик қаҳва топилди

Россия география жамияти тадқиқотчиларининг Арктикага қилган экспедицияси давомида яхши ҳолатда сақланган қаҳва донлари топилди. Қаҳва донлари Эвелин Болдуиннинг 1902 йилги экспедицияси чоғида америкаликларнинг базасида қолдирилган, деб хабар қилади РИА Новости.

Сайёҳ-тадқиқотчи Леонид Круглов ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида ёзишича, Франс-Иосиф еридаги Америка базаси яхши сақланиб қолган. Кругловнинг таъкидлашича, америкаликлар экспедицияга пухта тайёргарлик кўришган. Уларнинг Арктикада бир нечта лагерлари, 420 та Сибир итлари, 15 та пони отлари ва 60 ортиқ чаналари бор эди.

Экспедиция давомида саёҳатчилар қутб айиғини учратишди. Ҳайвон тадқиқотчиларга жуда яқинлашди, уни ҳатто вертолёт овози ҳам чўчитмади.

«Бу айиқ ҳеч нарсадан қўрқмади. Бу экспедицияда фақат биринчи марта уни улоқтириш учун сигнал ракетаси ишлатилган. Аммо айиқ тинчланмади ва бизни қўнадиган жойда кутиб турди», деб ёзди Круглов.