Аёллар бола парваришлаш таътилида ҳам ишлаши мумкинми?

Аёллар бола парваришлаш таътилида ҳам ишлаши мумкинми?

Аёлларга туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Шунингдек, аёлнинг хоҳшига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилади. Бу даврда иш жойи сақланади.

Аёл ўз хоҳшига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлаши мумкин.