Туризм қўмитаси ҳодими Бўстонлиқ туманига ҳоким бўлди

Туризм қўмитаси ҳодими Бўстонлиқ туманига ҳоким бўлди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун, 27 август куни, Бўстонлиқ туманида Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, сессия кун тартибидан ташкилий масала ўрин олган. 

Бўстонлиқ туман ҳокими лавозимига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм инфраструктурасини ривожлантириш департаменти бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Жўрабек Аҳмедовнинг номзоди кўрсатилди ва депутатлар томонидан муҳокама қилинди. 

Шундан сўнг, Ж.Аҳмедов Бўстонлиқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди, дейилади хабарда.