Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон мамлакатда коронавирус тарқалишида жавобгарликни ўз зиммасига олиш учун Даунинг-стритга қайтиб келди.
У вазирлар ва амалдорлар билан кўришмасдан туриб, "Covid-19 " бўйича эрталабки ҳукумат йиғилишида раислик қилади.
Бош вазир лавозимида бўлиб турган ташқи ишлар вазири Доминик Рааб жаноб Жонсон "кетишга шошилмаётганини" айтди.
Ҳозирда мамлакатда 20 732 киши коронавирусдан вафот этган. Якшанба куннинг ўзида бу кўрсаткич 413 тани ташкил қилган эди.
Жаноб Жонсонга коронавирус ташхиси қўйилганидан бир ой ўтди.
У 5 апрелдан бошлаб бир ҳафта давомида Лондон марказидаги Сент-Томас касалхонасида даволанди. Шундан 3 куни реанимация бўлимида ўтди.
Касалхонадан чиққандан кейин ҳам Жонсон ҳеч қандай расмий иш билан шуғулланмади. Фақатгина ўтган ҳафта у қиролича ва АҚШ президенти Доналд Трамп билан гаплашган, шунингдек юқори мартабали вазирлар билан учрашди.