Чўнтаксиз кийим

Чўнтаксиз кийим

Фото: zen.yandex.ru

- Салом, ошна! Йўл бўлсин?

- Салом. Ишга кетяпман. Янги фаолият бошладим.

- Машинанг қани.

- Машинадан кечдим. Ахир, ичидан қурол топиб олишлари мумкин.

- Нега пана-пастқам йўлларда аланглаб кетяпсан?

- Шаллақи аёллар осилиб жанжал бошлаши, кейин мени айбдор қилиб ичкарига олишмаслиги учун яширинча юрибман.

- Уйингдан келяпсанми?

- Уйдан ҳам чиқиб кетганман. Ахир, уйимдан тақиқланган адабиёт топиб жавобгарликка тортишса, нима бўлади?

- Сенга уйсиз қийин бўпти-ку. Ўғлингга айт, менинг олдимга келсин, сенга озроқ маблағ бериб юбораман.

- Оила, бола-чақани ташлаб кетдим. Мени деб уларни ўқишдан, ишдан қувишларини истамайман.

- Бўлмаса, телефонингни бер, ўзим олиб ўтаман.

- Телефонсиз юрибман, локациямни кузата олмасликлари учун.

- Эҳ, сен-эй. Ахир, қандай қилиб бунақа юрасан? Уйинг йўқ, бола-чақангдан узоқда, бир аҳволдасан. Мана бу пулни олиб ўзингга ишлатарсан, қани чўнтакни оч-чи. Ие, чўнтагинг қани? Битта ҳам чўнтагинг йўқ-ку.

- Чўнтагимдан наркотик топиб олишлари мумкин, ахир. Шунинг учун узиб ташладим.

- Параноикмисан? Қандай фаолият бошладинг ўзи?

- Сиёсат, оғайни, сиёсат билан шуғулланяпман. Мухолиф партия тузмоқчиман.


Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.