Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энергетика вазирлиги 40 млрд сўмлик табиий газ ўмарилганини аниқлади
23.08.2019 11:18,  
23

Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январидан 15 августига қадар, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний тарзда фойдаланилган газ миқдори 39 млн. 780 минг куб. метрни,  яъни 40 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Энегетика вазирлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, 1 минг 763 нафар истеъмолчи ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланиб келгани аниқланган.

Биргина август ойининг биринчи 15 кунида тегишли ҳужжатларсиз табиий газдан фойдаланиб келган 187 та улгуржи истеъмолчи аниқланган бўлиб, ноқонуний фойдаланилган газ ҳажми 3 млн. 200 минг куб. метрни, шуниндек 3 млрд. сумни ташкил этган.

Хабарда Навоийдаги пишган ғишт ишлаб чиқарувчи “Баҳор Интер Азия” корхонаси, Сурхондарёдаги “Жарқўрғоннефть” , Бухородаги “Қиробод мавжлари” МЧЖ, Тошкент шаҳридаги “Орбита глобус» МЧЖ, Тошкент вилоятидаги “Домтекс” МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош этилган қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан