Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон Олий раҳбари авиаҳалокат бўйича тергов натижаларини ошкора қилишни буюрди
11.01.2020 15:51,  
598

Эроннинг Олий раҳбари Али Хаминаий расмийларга хато оқибатида уриб туширилган Украина самолёти ҳалокати бўйича тергов натижаларини эълон қилишни буюрди, дея хабар беради Спутник нашри.

“Олий раҳбарга мамлакатнинг ҳаводан ҳужум мудофаасидаги хатолик ҳақида хабар берилиши билан, у ушбу масалани ўрганиш учун мамлакат Миллий хавфсизлик Олий кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақирди ва воқеа сабаблари ва тергов натижалари ҳалол ва ошкора эълон қилинишини тасдиқлади“, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Эрон пойтахти Теҳрондан Украина пойтахти Киев шаҳрига PS 752 рақами билан парвозни амалга ошираётган, бортида 176 йўловчи, шу жумладан, 9 экипаж аъзоси бўлган Boeing 737-800 самолёти 2020 йил 8 январ куни маҳаллий вақт билан соат 6:12 да Имом Ҳумайний халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган ва орадан 2 дақиқа ўтиб, аэропорт яқинидаги Паранд мавзесида қулаб тушганди.

Бугун Эрон Қуролли кучлари Украина Боинг самолётини тасодифан уриб юборганини, бехосдан инсон омили айбдорлиги кўрсатилди. Cамолёт Эрон ҳарбий объекти яқинида учаётганда душман самолёти деб қабул қилиниб уриб туширилган. Эрон президенти авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди ва чуқур афсусдалигини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан