Эрондаги чўктирилган кема бўйича расмий хабар берилди

Эрондаги чўктирилган кема бўйича расмий хабар берилди

Фото: AP

Эрондаги ҳарбий машқлар пайтида юз берган воқеа оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди ва 15 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Эрон армияси матбуот хизматига таяниб IRIB телекомпанияси хабар бермоқда.

"Воқеа оқибатида ҳалок бўлганлар сони 19 киши, жароҳатланганлар - 15 киши. Тўсатдан ҳалокатга учраган кема техник кўрикдан ўтиш учун денгиз портига этказилди", - дейилади хабарда.

Аввалроқ Эрон ҳарбий-денгиз кучларига тегишли Jamaran фригати ўзларининг Konarak ёрдамчи кемасига ракета отгани ҳақида хабар берган эдик.

Воқеа Жаск ва Чобаҳор (Эроннинг энг катта юк ташиш порти - sof.uz) портлари орасида содир бўлган.