Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Facebook Россиянинг "троллар фабрикасига" тегишли 270 дан ортиқ фойдаланувчилар саҳифасини ўчирди
4.04.2018 12:35,  
9

Facebook Россиянинг "Интернет тадқиқотлари агентлиги" (IRA) орқали бошқарилган ва жамоатчилик фикрини бошқаришга қаратилган 270 дан зиёд фойдаланувчиларнинг саҳифаси ўчириб ташланганлигини Марк Цукерберг ўзининг саҳифасида 3 апрел куни маълум қилди.  

Марк Цукербергнинг сўзларига кўра, "троллар фабрикаси" фойдаланувчилари Россия ва бошқа собиқ Иттифоқ ҳудудида жойлашган Озарбайжон, Ўзбекистон ва Украинадаги Facebook фойдаланувчиларига қаратилган ва айрим ўчирилган саҳифалар IRA томонидан назорат қилинган Россия ахборот тарқатувчи ташкилотларга тегишли. Бундай саҳифаларнинг айримларининг 1 млн обуначилари бўлган. Бундан ташқари Instagramдаги саҳифасида 500 минг обуначиси бўлган.

Бундан ташқари Facebook асосчиси бир неча ҳафта ичида фойдаланувчилар махсус дастур орқали "троллар фабрикасига" тегишли саҳифаларни кузатиб борган ёки бормаганликларини билиб олишлари мумкинлигини таъкидлаб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан