Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси юзасидан аҳоли саволларига жавоб қайтарилди:
Савол: Фильтрли маскалардан қанча муддат фойдаланиш мумкин?
Жавоб: Кўп қаватли ниқоблар, бундан ташқари яхши сифатли фильтрга эга бўлган махсус респираторлар вирусдан энг яхши ҳимоя воситаси ҳисобланади.
Респираторнинг одатий ниқобдан фарқи, у юзга нисбатан кўпроқ тегиб туради, кўпинча нафас чиқариш клапани бўлади.
Шунинг учун респираторлар вирусга қарши самарали ҳисобланади. Респираторни 6 соатгача тақиш мумкин.