ФВВ Сирдарёдаги ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди

ФВВ Сирдарёдаги ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди

ФВВнинг хабар беришича, Сирдарё вилоятининг сув босган ҳудудларида фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича тадбирлар жадаллаштирилмоқда.

Хусусан, ушбу ҳудуддаги қабристонлар, канализация тизимлари, сув тозалаш иншоотлари ўрганилиб, дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

Айни вақтда Оқолтин туманидаги «Аҳиллик», «Қўрғонтепа» ва «Сардоба» қишлоқлари ва Мирзаобод туманидаги “Балиқчилик" қишлоғи дезинфекция қилинмоқда.

Зарарланган ҳудудларда тўпланган 70 та уй ҳайвони санитария қоидаларига мувофиқ кўмилган.

Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа вазирликлари ва Миллий гвардия ходимлари ҳудудларни тўпланган қолдиқлардан тозалаш тадбирларини олиб бормоқдалар.

1 майдан бошлаб Фавқулодда вазиятлар вазирлигида фаолияти йўлга қўйилган «1205» тезкор алоқа рақамига 5609 марта қўнғироқ бўлган. Шулардан 4861 нафар фуқаро фавқулодда вазият оқибатлари бўйича маълумотлар сўраб, мурожаат этган. Шунингдек, уларнинг 287 нафари озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар масаласида ёрдам сўраган. Мурожаатчилардан 199 нафари кўнгилли қутқарувчи сифатида фавқулодда вазият ўчоғига бориш истагини билдирган.