21 - 23 декабрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Ўзгидромет маркази хабарига кўра, эртага Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ёғингарчиликлар кузатилади. Жойларга туман тушади, ҳаво ҳарорати кечаси ўртача -2, кундузи +5 даражани ташкил этади.