ИИББ тошкентлик ҳайдовчининг ноқунуний жавобгарликка тортилгани ҳақидаги хабарга расмий изоҳ берди

ИИББ тошкентлик ҳайдовчининг ноқунуний жавобгарликка тортилгани ҳақидаги хабарга расмий изоҳ берди

Facebook ижтимоий тармоғида Неъматулло Артиков исмли фойдалувчи йўл-транспорт ҳодисаси содир этгани учун ноқоқуний жавобганликка тортилгани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ 2018 йилнинг 9 январда соат тахминан 17:30 атрофида содир бўлган. Неъматулло ўзининг Cobalt машинасини соатига 30-40 километр тезликда бошқариб борган.

Яккасарой туманининг Чўпонота кўчасида Чўпонота—Боғистон чорраҳасидан Чўпонота—Хазинабоғ чорраҳаси томон ҳаракатланиб бораётганда чапга қайрилиш учун йўлда тўхтаган Адхам Э. бошқарувидаги Nexia SONC машинасига тўқнашган.

Орқадан машина келиб урилгани сабабли Nexia SONC қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва Александр А. бошқарувидаги Nexia DONC машинасига урилган.

Воқеанинг барча тафсилотларини ўрганиб чиқиб (шу жумладан суд-автотехник экспертиза хулосаларига кўра) тергов бўлинмаси ходимлари ЙТҲ содир бўлишига Неъматулло А. сабабчи бўлган, деган хулосага келган.

У ЙҲҚ 73-моддаси (Ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак) ва 77-моддасининг 3-қисмини (Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак) бузишда айбдор деб топилган.

Ушбу ЙТҲда Nexia SONC ҳайдовчиси — 12 545 354 сўм, Nexia DONC ҳайдовчиси —15 043 524 сўм, Cobalt ҳайдовчиси Неъматуллонинг ўзи эса 7 055 947 сўм зарар кўрган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддаси бўйича қонунбузарлик содир этилгани тўғрисида баённома тузилиб, иш Маъмурий ишлар бўйича Яккасарой тумани суди томонидан кўриб чиқилган. Суд моддий зарарни қоплаш билан бир қаторда Неъматулло А.га жарима тайинлаган.

Айбдорнинг Тошкент шаҳар маъмурий судига йўллаган шикояти кассация тартибида кўриб чиқилган ва туман суди томонидан чиқарилган қарор ўзгаришсиз қолдирилган.

1