Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳон банки Ўзбекистонга миллий авиация сиёсатини ишлаб чиқишда кўмаклашади
27.01.2020 18:26,  
103

Жаҳон банки ҳамда Ўзбекистон ҳукумати мамлакатимизда фуқаро авиациясини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга оид янги шартномани имзолади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

2018 йил сентябр ойида Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукумати билан миллий фуқаро авиацияси соҳасини модернизация қилиш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш тўғрисида биринчи марта шартнома имзолаган эди. Шартнома муддати 2019 йил августда тугади.

“Янги келишувлар ҳукумат томонидан миллий авиация сиёсати ва фуқаролик авиациясининг турли сегментларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда Жаҳон банкининг ёрдамини кўзда тутади", дейилади хабарда.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, стратегияни тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Фуқаро авиацияси агентлиги, шунингдек, Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ўзбекистондаги фуқаролик авиацияси ҳақида

90-йилларнинг бошидан бери тўлиқ давлатга қарашли бўлган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Ўзбекистон авиация бозорида монопол мавқеини сақлаб келмоқда. Барча фуқаро аэропортлари ҳам унинг таркибига кирган эди. 2018 йил ноябр ойида Президент Шавкат Мирзиёев авиакомпанияни қайта ташкил этиш ва унинг асосида алоҳида актсиядорлик жамиятлари – Uzbekistan Airways, шунингдек, аэропортларни бошқариш учун Uzbekistan Airports'ни ташкил этиш тўғрисида қарорни имзолади. Йил давомида қайта ташкил этиш жараёни якунланди.

2019 йил декабр ойининг охирида, Ўзбекистон транспорт вазирлиги мамлакатда аэропортларни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун Россиянинг "Фуқаро авиацияси инновацион маркази" ва Германия аэропорти тадқиқот марказини жалб қилди.

Мавзуга доир: Янги авиакомпанияни ташкил этиш тўғрисида ВМ қарор қабул қилди

Мавзуга доир: Ўзбекистонда ички парвозларни “кукурузник”ларда амалга ошириш фойдалими ёки зарарли?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан