Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин йўқ — Тожикистон мактабларида 1 апрелдан ўқиш бошланади
30.03.2020 17:03,  
1524

Тожикистонда 21 март куни бошланган мактаб таътиллари 31 мартда ниҳоясига етади. Мактабларда карантин эълон қилинмайди деб хабар бермоқда маҳаллий Asia-plus нашри. 

"Таълимда ҳозирча ҳеч нарса ўзгармади: тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ, дарслар биринчи апрелдан бошланади", - деди мамлакат таълим вазири матбуот котиби Эҳсон Хушбахт. 

Мактабларда ҳали баҳорги таътил давом этаётган бир вақтда, 26 мартдан ОТМларда ўқиш бошланди. 

Шунингдек, аввалроқ мамлакатда Наврўз байрами ҳам нишонланган эди. 

Ҳозирча Тожикистонда коронавирус ҳолати қайд этилмади. У коронавирус "топилмаган" жаҳондаги оз сонли мамлакатлардан бири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан