Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус туфайли Осиё чемпионати Нур-Султондан Тошкентга кўчирилди
18.02.2020 19:12,  
402

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) Осиё чемпионатини Нур-Султондан Тошкентга кўчириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

Турнирнинг Ўзбекистонга ўтказилиши Қозоғистон COVID-19 коронавирусининг тарқалиши хавфи ва Хитой ва қўшни мамлакатлардан ёъловчилар ташишнинг барча турларнинг чеклаганлиги билан боғлиқ.

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати 16 апрелдан 25 апрелгача бўлиб ўтади.

Ҳозирга қадар коронавирус туфайли кўплаб халқаро мусобақалар бекор қилинди. Хусусан, Хитойда бокс ва баскетбол бўйича олимпиада ўйинлари, шунингдек, тоғ чанғиси бўйича Жаҳон кубоги ва хоккей бўйича халқаро ўйинлар шулар жумласидандир.

Вирус туфайли Токиодаги 2020 йилги Ёзги Олимпия ўйинлари ва 2022 йилги Пекин Олимпиада Ўйинлари қолдирилиши мумкин деган хавотирлар билдирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан