Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк экспорт-импорт тўғрисида ҳисоботини эълон қилди
23.01.2020 21:08,  
209

Марказий банк 2019 йилнинг якуни бўйича тўлов баланси жорий операциялари ҳисобининг дастлабки кўрсаткичлари тайёрлади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 2018 йилга нисбатан (3,6 млрд. доллардан) 33 фоизга камайиб, 2019 йилда 2,4 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди. ЯИМ ўсиш сурати 2019 йилда 5,6 фоизни ташкил қилишини инобатга олганда, жорий операциялар ҳисоби сальдоси ЯИМнинг 4 фоизи атрифида бўлиши кутилмоқда.

Жаҳон бозорида биржа товарлари учун мақбул нархлар шаклланганлиги товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини 17,7млрд. долларгача ўсишига замин яратди(ўтган йилнинг мос даврида – 14,1 млрд. доллар). Товарлар ва хизматлар экспортининг ўсганлиги маҳсулотларни хорижга юклаб жўнатиш ҳажмининг ошиши билан бир қаторда унинг қиймати ўсиши билан ҳам боғлиқдир.

Мавзуга доир: 2019 йил мамлакатимизда қанча нақд пул муомалада бўлган?

Товарлар ва хизматлар импорти ўтган йилнинг мос даврига (23,4 млрд. доллар) нисбатан26,61млрд. долларга ўсди. Импорт тузилмасида машина ва ускуналар (27 фоиз), транспорт воситалари (11 фоиз) ҳамда металлар ва ундан тайёрланган маҳсулотлар (11 фоиз) гуруҳлари салмоқли улушга эга. Натижада, савдо балансининг салбий сальдоси 2018 йилга нисбатан 4 фоизга яхшиланиб, 8,9 млрд. долларни ташкил этди.

Мавзуга доир: Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг миқдори қанча?

Бирламчи даромадлар ва трансфертларнинг ижобий сальдоси резидентларга келган трансчегаравий пул ўтказмаларининг (5,8 млрд. доллар) ўсиши ҳисобига 12 фоизга ошди. Ўз навбатида, норезидентларнинг инвестицион даромадлари (қарзлар ва хорижий инвестициялар бўйича) ҳам 13 фоизга ўсиб, 1,9 млрд. долларга етди.

Марказий банкнинг эслатишича, маълумотлар тўлов баланси ва халқаро инвестицион позиция бўйича қўлланма (ТБҚ6) услубиятига мувофиқ тузилган бўлиб, Давлат статистика қўмитасининг савдо баланси кўрсаткичларидан фарқ қилиши мумкин

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан