Миллий гвардия ходимлари ўзининг томирларини кесиб юборган фуқарога ёрдам берди

Миллий гвардия ходимлари ўзининг томирларини кесиб юборган фуқарога ёрдам берди

Фото: Миллий гвардия

Жорий йилнинг 9 август куни соат 8:20 лар чамаси Хоразм вилояти Урганч шаҳар бўйлаб жамоат тартибини сақлаш учун патруллик хизматига жалб қилинган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари хизмат йўналишида бўлган Хонқа кўчасида бир фуқаронинг йўл чеккасида ўтиргани ва қўли қонга беланганини кўриб қолган.

Миллий гвардия ходимлари унга зудлик билан бирламчи ёрдам кўрсатган ҳолда, тез тиббий ёрдам машинаси орқали шифохонага олиб боришган.

Ўрганиш ишлари натижасида, ушбу фуқаро Урганч шаҳри Наманган кўчасида яшовчи 1972 йилда туғилган Л.А. эканлиги аниқланиб, қўл томирини ўзи кесганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.