Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллий гвардия ходимлари сувда чўкаётган аёлни қутқариб қолди
8.04.2020 11:29,  
1555

Кеча, 7 апрел куни соат 9.45 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчасидан оқиб ўтувчи “Қичқириқ” канали атрофида хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш хизматининг ходимларини нотаниш йўловчи тўхтатиб, каналда одам чўкаётганлиги юзасидан хабар берган.

Миллий гвардия матбуот хизматининг хабар беришича, ходимлар тезда кўрсатилган манзилга етиб борган ва барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда канал бўйидаги дарахтга тирмашиб турган фуқарони сувдан арқон ёрдамида қутқариб олиб, биринчи ёрдам кўрсатган.

Шунингдек, фуқаро Олмазор туманида жойлашган 6-сонли ИИБга етказилган. У ерда фуқарога шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилиб, масъул психолог ходими томонидан суҳбат ўтказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан