Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мишустиннинг биргина сўзидан кейин Яндекс акциялари тарихий максимумдан ошиб кетди
16.01.2020 18:21,  
1217

Яндекснинг Москва биржасидаги котировкалари Россиянинг янги бош вазири бўлишга номзод Михаил Мишустиннинг компанияни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги сўзларидан кейин 5,5 %га қимматлади. Бу IT ширкати учун янги тарихий рекорд.

Мишустин аниқ нима қилиши ҳақида айтмаган: ахборот агентликлари Мишустин Давлат Думасидаги Коммунистик партия фракцияси билан учрашув чоғида айтган баёнотида таяниб янгилик тарқатган.

“У Яндексни мақтади ва уни қўллаб – қувватлашга ваъда берди”, - деб ёзади Компартия Марказий қўмитаси котиби Сергей Обухов ўзининг Телеграм каналига.

 Мишустин учун рақамли хизматлар мавзуси бегона эмас: 10 йил Федерал солиқ хизмати раҳбари бўлиб ишлаганда тизимни мумкин қадар “рақамлилаштирган”.

Аввалроқ Думада муҳокама қилинган биргина қонун лойиҳаси туфайли Яндекс $1.5 млрд зарар кўрган эди.

Мавзуга доир: Россия Федерациясининг янги бош вазирлигига номзод Михаил Мишустин нималарни ваъда қиляпти?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан