Москвадаги парадда қатнашадиган қирғиз ҳарбийларида коронавирус аниқланди

Москвадаги парадда қатнашадиган қирғиз ҳарбийларида коронавирус аниқланди

24 июнь куни Москва шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган 2 жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги шарафига ўтказилаётган ҳарбий парадда иштирок этиши кутилаётган ўнта қирғиз аскарида COVID-19 инфекцияси аниқланди.

Касалланганлар билан алоқа қилганларнинг ҳаммаси кузатувга қўйилади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, парадда қатнашадиганлар тўлиқ ўзгартирилади - Россияга 79 кишидан иборат захира гуруҳи юборилади.

Бугунги кунда Қирғизистонда 2166 та коронавирус инфекцияси қайд этилган, улардан 1668 киши тузалиб, 26 нафари вафот этган.

Яқин вақтга қадар Талас вилояти эпидемия тарқалмаган ягона минтақа бўлиб қолди, аммо ўтган куни COVID-19 маҳаллий тиббиёт ходими томонидан аниқланди ва бугунги кунда ушбу минтақада юқтирганлар сони уч кишига этди.

10 июнь куни Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Марказий Осиёдаги бешала республика президентлари 24 июнь куни бўлиб ўтадиган парадда иштирок этишларини тасдиқлаганликларини маълум қилди. Шунингдек, Молдова, Сербия, Хорватия, Абхазия, Жанубий Осетия раҳбариятининг ҳам иштироки тасдиқланди.

Мавзуга доир: Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида қатнашишга рози – Песков

Мавзуга доир: Коронавирус юқтирган Арманистон раҳбари Москвадаги парадда қатнашади

Шунингдек, Тожикистон Қуролли Кучлари аскарлари мамлакат Қуролли Кучлари Бош штаби подполковниги Файзимуҳаммад Ҳафиззода раҳбарлигида Москвадаги ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага етиб борган. Улар эртадан парадга тайёргарлик машқларини бошлайдилар.