Наманган вилоятида Nexia ва юк машинаси тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

Наманган вилоятида Nexia ва юк машинаси тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

7 апрель куни Наманган вилояти Поп туманида «Пунгон-Наманган» йўлининг 27-километрида Nexia автомобили оралиқ масофани сақламагани сабабли КрАЗ-355″ юк машинасига тўқнашиб кетди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Nexia ҳайдовчиси О. Х ва йўловчиси Н. З. тан жароҳатларидан вафот этди, иккинчи йўловчи М. С. шифохонага ётқизилди. Жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўтган жума куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 2:35 да Мустақиллик ва Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида Mercedes-Benz ва Matiz автомашиналари тўқнашиб кетди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, Mercedes-Benz ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланиб, Matiz автомобили билан тўқнашиб кетган. У ҳодиса тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бермасдан ва тез ёрдам чақирмасдан, воқеа жойидан яширинган.

67 ёшли Matiz ҳайдовчиси С. С. ва икки йўловчи 22 ёшли У. Ж. ҳамда 36 ёшли А. П. — тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Текор-қидирув тадбирлари натижасида ҳайдовчининг шахси аниқланди. У Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 36 ёшли Э. М. бўлиб чиқди.