Навоийда гиёҳвандлар йиғиладиган бангихона аниқланди

Навоийда гиёҳвандлар йиғиладиган бангихона аниқланди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Навоий вилоятида 2020 йилнинг 7 апрель куни соат 15:30 да вилоят ИИБ ва Навоий шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, тадбирда Навоий шаҳар Навоий кўчасида яшовчи 48 ёшли А.С 3 нафар танишларига қўлбола усулда таркибида “Опий” гиёҳвандлик воситаси мавжуд бўлган “Дизоморфин” (крокодил) гиёҳвандлик моддасини тайёрлаб, истеъмол қилганликлари аниқланган. Шунингдек, у ўзининг яшаш уйида гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш учун шароит яратиб берган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

“Ушбу хонадон кўздан кечирилганда кора рангли пакетда “Кодекс, “Аналгин” “Демидрол” дори воситаларининг бўш қутилари, “спички” номли гугурт бўш қутилари, ошхонада 2 дона ичида сарғиш рангли модда қолдиқлари бўлган темир идишлар, шунингдек, 10 мг, 0,5 мг ва 0,2 мг ичида қон доғларига ўхшаш модда қолдиқлари бўлган шприцлар ва 5 дона қонга ўхшаш доғлари бўлган тегишли тартибда расмийлаштириб олинган“, — дейилади Тергов департаментининг хабарида.

Ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ва ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро А.Сга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.