Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нидерландия «Голландия» номидан расман воз кечди
2.01.2020 11:37,  
481

2020 йил 1 январдан Нидерландия давлатини белгилашда “Голландия” сўзини қўллашдан расман воз кечилди.

NOS радиостанциясига асосланиб, Kun.uzʼнинг хабар беришича, эндиликда маҳаллий олий таълим муассасалари, хусусий компаниялар ва матбуот фақатгина “Нидерландия” сўзини қўллаши керак бўлади. Ҳукуматнинг фикрича, бундай чора мамлакатнинг гиёҳванд моддалар ва фоҳишабозлик макони сифатидаги қиёфасидан халос бўлишга ҳамда мамлакат бўйлаб туристик оқимнинг текис тақсимланишига имкон беради. Чунки бугунги кунда аксарият сайёҳлар айнан тарихий Голландия — Амстердам, Харлем ва Гаага шаҳарларига ташриф буюришади ва ушбу шаҳарлар бундай катта оқимни эплай олмаяпти.

Таъкидланишича, мамлакат номи билан боғлиқ ислоҳот қироллик бюджетига 200 минг еврога айланади.

Нидерландияда Шимолий ва Жанубий Голландия провинциялари бор бўлиб, тарихий манбаларга кўра, мамлакатни Голландия деб янглиш аташни рус императори Пётр I у ерга бориб келгандан кейин бошлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан