Нур-Султон ва Олма-ота шаҳарлари карантинга ёпилди (видео, фото)

Нур-Султон ва Олма-ота шаҳарлари карантинга ёпилди (видео, фото)

Фото: NUR.KZ

Қозоғистоннинг икки мегаполисида карантин жорий этилди, деб хабар беради «Хабар 24».

Инфекция бутун мамлакат бўйлаб тарқалмаслиги учун Нур-Султон ва Олма-ота ҳудудларига кириш ва чиқиш чекланган. Шаҳарлар чегарасида йўл тўсиқлари ўрнатилиб, ҳарбий техника жалб қилинган. Барча шаҳарларга кириш полиция, ҳарбийлар ва шифокорлар томонидан назорат қилинмоқда. 

Текшириш пунктларида тепловизорлар ўрнатилади. Иситма билан оғриган йўловчилар келган жойларига жўнатилади ва уларнинг маълумотлари маҳаллий мутахассисларга етказилади. 

22 мартга қадар Олма-ота аҳолиси шаҳарга қайтиш имкониятига эга. Олма-ота биринчи марта карантинга ёпилмоқда. Нур-Султон шаҳри эса карантин режимида ишни бошлади.

Полиция ходимлари халқдан 22 мартга қадар Олма-ота шаҳри ташқарисида ёки шаҳарда бўлишга қатъий қарор қилишларини сўрамоқда. Бошқа шаҳарларда яшовчилар ва чет элликларга кетиш учун вақт берилади. Олмаота 22 мартда бутунлай ёпилади.