Ўзбекистон президентининг 12 сентябрдаги фармони асосида Хитой Халқ Республикаси ва Гонконг фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режим жорий этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Telegram-каналида хабар қилинди.
Фармонга кўра, Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан ХХР Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун белгиланган тартибда мамлакат халқаро аэропортлари орқали 7 кундан кўп бўлмаган муддатга визасиз кириш тартиби белгиланди.