“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакатимиз фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шаклланди, деб хабар қилади ЎзА.
Бугунги кунда мамлакатимизда 4 та сиёсий партия – Ўзбекистон Халқ-демократик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси, «Адолат» социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати фаолият юритмоқда.
Янги ташкил этилаётган партия қандай ғоялар ва ном билан сиёсий майдонга чиқиши ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.