Олмазорда 482 гектар майдонда «очиқ осмон остидаги музей» барпо этилади

Олмазорда 482 гектар майдонда «очиқ осмон остидаги музей» барпо этилади

Фото: president.uz

Аввал хабар қилганимиздек, президент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув ўтказди.

Охирги уч йилда Олмазорга тўртинчи марта келяпмиз. Туманда ўзгариш бўляптими, одамлар манфаат кўряптими, нима муаммолар бор, деган саволлар мени қийнайди. Бугун натижаларни таҳлил қилиб, сизлар билан бамаслаҳат янги йўналишлар ва режаларни белгилаб олишимиз керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Олмазор аҳолиси учун 12-14-16 қаватли арзон уйлар қуриш таклифини берди

Давлат раҳбари янги лойиҳалар учун имкониятларни кенгайтириш мақсадида Тошкент туманининг Олмазорга яқин ҳудудидан 200 гектар ер ажратиб, янги саноат зонаси барпо этишни таклиф қилди. У ерда ташкил этиладиган корхоналарда камида 60 мингта янги иш ўрни яратиш мумкин бўлади.

«Чорсу бозори», Зарқайнар, Сағбон, Себзор, Қорасарой, Гўзалбоғ ва бошқа кўча-маҳаллаларда, жами 482 гектар майдонда замонавий туристик, савдо ва дам олиш маскани – «очиқ осмон остидаги музей» барпо этилади. Бу ерда ҳунармандчилик дўконлари ва расталари, чойхона ва меҳмонхоналар, кичик музейлар ташкил этилади.

Шунингдек, жамоатчилик вакиллари туманда амалга оширилаётган ишлар бўйича фикр ва таклифларини билдирди.