Ўзбекистон ҳақида «Ибн Баттута изидан» номли ажойиб материал тайёрланди (видео)

Ўзбекистон ҳақида «Ибн Баттута изидан» номли ажойиб материал тайёрланди (видео)

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг хабар беришича, лойиҳада ал-Сафар жамоаси Бербер сайёҳининг саёҳати бугунги кунда қандай бўлиши мумкин бўлганлигини сураткаш Ян Бигетти де Флогни кўзлари билан етказади. 

38 та давлатга бўйилаб уч йиллик экспедициясининг сўнгги бекатларидан бири – машҳур Буюк Ипак йўлининг муҳим ўтиш жойларидан бири бўлган Ўзбекистон бўлди.

Суратга олиш ишлари Ўзбекистон Миллий кино комиссияси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида ташкил этилди. «Ибн Баттута изидан» UNESCO, Misk Art Institute ва National Geographic билан ҳамкорликда яратилган бадиий изланиш лойиҳаси бўлиб, у XIV асрнинг афсонавий сайёҳи Ибн Баттутанинг саёҳатини қайта жонлантиришни мақсад қилган.

Лойиҳанинг асл номи - Ал-Сафар, саёҳат. Саёҳатни Ўзбекистон ҳақидаги материаллар чоп этиладиган alsafarproject.org веб-сайтида ёки Facebook саҳифасида кузатиб бориш мумкин.