Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон иқтисодий ёрдам кўрсатишда бошқа давлатлар учун намуна — Ашраф Ғани
16.02.2020 13:00,  
598

2020 йил 10-12 феврал кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Ҳайратон, Мозори-Шариф ва Кобул шаҳарларида Афғонистон Транспорт вазири Ямо Шамс, Балх вилояти ва Хайратон шаҳри, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти, шунингдек, Балх вилояти ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказди деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ.

Учрашувда иштирок этган Афғонистон Ислом Республикаси Транспорт вазири Ямо Шамс алоҳида қайд этишича, Президент Ашраф Ғани Ўзбекистонни Афғонистонга иқтисодий ёрдам кўрсатишда бошқа давлатлар учун намуна деб билади.

Афғонистон ва ушбу мамлакат ҳудуди орқали юк ва транзит қатновини сезиларли даражада кенгайтириш, мавжуд темир йўл тарифларини пасайтириш тўғрисида келишувларга эришилди, бу эса икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни, шу жумладан транспорт ва коммуникатсия ҳамда экспорт-импорт операциялари соҳаларида алоқаларни чуқурлаштиришга кўмаклашади.

Учрашувда, шунингдек, Афғонистонга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган турли хил маҳсулотлар экспортини ошириш, Ўзбекистондан Афғонистонга етказиб бериладиган маҳсулотлар турини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан