Ўзбекистонда беш йил ичида илк маротаба ёввойи ҳолдаги сайғоқлар сурати олинди

Ўзбекистонда беш йил ичида илк маротаба ёввойи ҳолдаги сайғоқлар сурати олинди

Ўзбекистонда қизил китобга киритилган сайғоқлар сурати олинди. Фотосуратчилар 35 та сайғоқнинг суратини олишга муваффақ бўлишди деб хабар бермоқда давлат экология қўмитаси матбуот хизмати.

Устюрт (Қорақалпоғистон) сайғоқлари қирилиб кетиш арафасида турган тур ҳисобланади. Муҳофаза қилинадиган ҳудуд вакилларининг таъкидлашича, сўнгги йилларда бу жойларда ҳайвонларга дуч келишмаган.

Сайғоқлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида учрайди. Қишда қишлагани Ўзбекистонга келишса, баҳор мавсумидан бошлаб яна Қозоғистонга қайтишади.