Ўзбекистонда илк бор ўқув марказига халқаро сифат белгиси сертификати берилди

Ўзбекистонда илк бор ўқув марказига халқаро сифат белгиси сертификати берилди

Ўзбекистонда 12 йилдан буён фаолият юритиб келаётган нуфузли ва етакчи ўқув марказларидан бири RIKS Education яна бир муваффақиятга эришди.

Профессионал педагоглардан иборат жамоа таълим жараёнини такомиллаштириш йўналишида тинимсиз ишлаб келмоқда ва ёшларга инглиз тилини сифатли ўрганишларида кўмаклашмоқда. Бу сафар у жаҳоннинг нуфузли Quality English ташкилотининг эътирофига сазовор бўлди.

Марказ British Councilʼнинг Ўзбекистондаги энг ишончли ҳамкорларидан бири бўлиб, Тошкент шаҳридаги биринчи марта Gold мақомига эга бўлган.

Маълумот учун: 2003 йилда ташкил топган Quality English сифат назорати бўйича ташкилот бўлиб, унинг сертификати инглиз тилини ўргатиш йўналишида фаолият юритувчи етакчи мустақил ва хусусий мактаблар учун сифатли бренд ҳисобланади. Quality English 10 йилдан буён бутун дунёда ягона бренд остида инглиз тили бўйича сифатли, мустақил ўқув дастурларини илгари суради.

У ўз лицензиатлари сифатида юқори таълим ва бизнес стандартларига эга ташкилотларни танлайди. Ўз фаолияти давомида ташкилот Quality English Associated schoolsʼни шакллантирди. Бу гуруҳга кирувчи мактаблар юқори академик стандартларни қўллаб-қувватловчи энг эътироф этилган таълим марказлари ҳисобланиб, Quality English доимий тарзда уларнинг фаолияти сифатини текшириб боради ва назорат қилади.

Ушбу эътироф яна бир бор RIKS Education ўқув марказида ўз ишининг ҳақиқий усталари фаолият юритаётганини ва уларга ота-оналар ўз фарзандларининг таълимини ишониб топширишлари мумкин эканини исботлади. Эндиликда RIKS Education ўқув маркази Quality English ягона сифат бренди остида фаолият юритиш ҳуқуқига эга.

Марказ ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали ёки +99871 200 38-33 телефони орқали олишингиз мумкин.

 

Ҳамкорлик асосида