Ўзбекистондаги ўрмон ҳудудларида жип-турлар ташкил этилади

Ўзбекистондаги ўрмон ҳудудларида жип-турлар ташкил этилади

Фото: Яндекс

Аввал хабар қилганимиздек, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Унга кўра Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

- ўрмон хўжалиги ҳудудларида жип-турларни ташкил этиш учун тегишли инфратузилмани яратиш, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари мурожаатларига асосан жип-турлар маршрути бўйича йўлаклар ташкил этиш, ахборот-йўл кўрсаткичларининг ўрнатилиши;

- Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан бирга ўрмон хўжаликлари ҳудудларида жип-турлар ташкил этишга соддалаштирган тарзда рухсат бериш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини таъминлайди.