Путиннинг матбуот котиби – Дмитрий Песков ҳам коронавирус юқтириб олди

Путиннинг матбуот котиби – Дмитрий Песков ҳам коронавирус юқтириб олди

Россия Президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби – Дмитрий Песковга коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди ва у шифохонага ётқизилди.

Риа Новости нашрининг хабарига кўра, Песков вирус юқтириб олганини шахсан ўзи тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия бош вазири Михаил Мишустин ҳам коронавирус юқтириб олганини маълум қилган эди.

Маълумотларга кўра, сўнгги 24 соат ичида Россиянинг 83 минтақасида 10,899 та янги коронавирус ҳолати қайд этилди. Ҳозирда мамлакатда кронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 232 243 га етди ва бу билан COVID-19 аниқланиш ҳолати бўйича Испаниядан ўтиб иккинчи ўринга чиқиб олди.

Вафот этганларнинг умумий сони 2116 тага етди.