Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Қамчиқ" довонидаги ҳолат бўйича маълумот берилди
21.12.2019 16:11,  
961

Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги 21 декабр куни эрталаб соат 8:00 дан бошлаб “Қамчиқ” довони вақтинчалик ёпилгани, бунга сабаб “Tошкент-Ўш” автойўлининг 228-253 км лари оралиғида қор кўчиши хавфи мавжуд бўлгани тўғрисида маълумот берганди.

Вазирлик ахборот хизматининг билдиришича, ҳозирда 45 та техника ва 200 га яқин шахсий таркиб томонидан “Қамчиқ” довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчилар барча шароитлар билан таъминланган 15 та назорат кузатув постларига, “Қамчиқ” отрядига ҳамда Tошкент вилоятининг Оҳангарон ва Aнгрен шаҳарлари, Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумий овқатланиш шоҳобчаларига эвакуация қилишни ташкиллаштирилмоқда. Бу шоҳобчалар иссиқ овқат, ичимлик суви ва дам олиш жойлари билан таъминланган.

Шунингдек, транспорт воситаларининг узлуксиз ва хавф-хатарсиз ҳаракатини таъминлаш мақсадида, 115 та махсус мухандислик-техникалари ва 314 нафар шахсий таркиб жалб қилиниб, йўлларни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” AЖ томонидан Aнгрен электрлаштирилган темирйўли орқали қўшимча йўловчи поезди қўйилиб, Tошкент вилоятининг Оҳангарон, Aнгрен ва Орзу бекатларидан аҳолини эвакуация қилиш ишлари ташкиллаштирилган.

Ушбу вазият оқибатида жабрланганлар йўқ, талофатлар аниқланмаган.

“Ҳурматли фуқаролар! “Қамчиқ” довонида об-ҳаво барқарор бўлмагунига қадар довон орқали вақтинчалик ҳаракатланмасликни тавсия этамиз”, дейилади ФВВ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан