Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қамчиқ довонида кучли қор ёғиб, йўл музлаши ва туман тушиши кутилмоқда. ФВВ огоҳликка чақирди
14.12.2019 14:34,  
488

14 декабрь куни «Қамчиқ» довони ҳудудида кучли қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати марказига таяниб, ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, А-373 «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» давони ҳудудида кучли қор ёғиши, йўлнинг музлаши, туман тушиши, кўриш масофаси 50 метргача ёмонлашиши, шунингдек, шамолнинг тезлиги 15—20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Юқоридаги омилларни инобатга олган ҳолда йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратиш сўралади:

  • автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;
  • довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;
  • автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;
  • ҳайдовчиларимизнинг «Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;
  • вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши.

«Қамчиқ» довони бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақами орқали олиш мумкин: (95) 146-87-08, (70) 662-72-49, (71) 212-70-07, (99) 837-29-38

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан