Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Қани энди, таълим сифатини яхшилаш бўйича қарорларни ҳам шунчалик жон куйдириб ижро этишса»
29.02.2020 10:03,  
1220

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мактабда ўқувчиларнинг соч узунлиги ўлчанаётганига оид фотосуратлар эълон қилинганди.

Жиззахда мактабда ўқувчиларнинг сочи чизғич билан ўлчаб чиқилди (фото)

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ушбу фотосуратларга ўз муносабатини билдирди.

“Қош қўяман деб, кўз чиқариш…

Афсуски, шу мақолнинг маъноси бугунги ижтимоий тармоқларда болаларни сочини чизғичда ўлчашга боғлиқ ҳолатни яхши тасвирласа керак. Ҳеч қайси топшириқда болаларни сочини чизғичда ўлчаб, расмга олиб, телеграмда тарқатиш керак деб ёзилмаган. Кимдир қаердадир жуда қаттиқ ишлаётганини кўрсатиш учун шундай қилган, шекилли…

Қани энди, таълим сифатини яхшилаш ва ўз малакасини ошириш бўйича қарорларни шунчалик жон куйдириб ижро этишса жойларда…”, — деб ёзади вазир.

 

Аввалроқ, Халқ таълим вазирлиги ушбу фотосуратлар бўйича ўз муносабатини билдирган эди. 

Қайд этилишича, ўқувчиларнинг сочини ўлчаш ёки уларнинг ташқи кўринишини текшириш бўйича ҳудудий халқ таълими бошқармаларига ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

Мавзуга доир мақолалар:

Нима муҳимроқ: ўқувчининг ташқи кўриниши ёки таълим сифати?

Мактаб формаси ҳақида: Кучимиз ранг-баранглигимизда

Ҳукумат хусусий мактабларда ҳам хижобни ва 3 смдан ортиқ соч-соқолни тақиқламоқчи

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан