Қозоғистонда норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Қозоғистонда норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Фото: Euronews

6 июн куни Қозоғистоннинг йирик шаҳарларида мухолифат томонидан эълон қилинган норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Намойишлар мамлакатда митинглар тўғрисида янги қонун кучга кирган куни бўлиб ўтди.

Euronews хабарига кўра, намойишчилар кредит амнистиясини, ерларни чет элликларга сотишни тақиқлашни талаб қилиб, Хитойнинг мамлакатда иқтисодий нуфузи кенгайишига қарши чиқишди.

Намойишчилар, шунингдек, сиёсий фаолларни ҳибсдан озод этишга чақирдилар. 

Euronews телеканалига кўра, норозиликлар натижасида 100 дан ортиқ киши ҳибсга олинган. Олмаотада 70 га яқин намойишчи ҳибсга олинган.