Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия ТИВ вазифасини бажарувчиси Шавкат Мирзиёевга Путиннинг саломларини етказди
16.01.2020 13:48,  
450

Бугун, 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровни қабул қилди.

Олий даражадаги мулоқот мунтазамлик касб этгани, ўзаро алмашинувлар мисли кўрилмаган даражада фаоллашгани, кўп қиррали ҳамкорлик, аввало, савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалар, таълим ва бошқа устувор йўналишларда кенгайиб бораётгани бундан далолат беради.

МАВЗУГА ДОИР: Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга келди

Сергей Лавров самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг дилдан саломларини етказди. Икки раҳбарнинг мамлакатларимиз ўзаро ҳамкорликда бугунги даражага эришишидаги ҳал қилувчи роли алоҳида қайд этилди.

Фото: president.uz

Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик мавзулар юзасидан фикр алмашилди.

МАВЗУГА ДОИР: Путин конституциявий ислоҳотларни бошлади, Медведев истеъфога кетди, Россияда янги бош вазир кимлиги маълум бўлди

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрига расмий ташриф билан келган Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавров билан учрашгани ва ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан