Россияда ижтимоий соҳада мигрантлар ва россияликлар ҳуқуқлари тенглаштириш таклиф қилинди

Россияда ижтимоий соҳада мигрантлар ва россияликлар ҳуқуқлари тенглаштириш таклиф қилинди

Фото: ТАСС

Россия Стратегик ташаббуслар агентлиги (АСИ) мамлакат бош вазири Михаил Мишустинга Covid-19 коронавирусининг тарқалиши муносабати билан меҳнат бозори ва бандликни тартибга солиш бўйича қатор таклифлар рўйхатини юборди. Ташаббуслардан бири бу муҳожирларни ишсизлик бўйича нафақа олишлари учун вақтинча Россия фуқаролари билан тенглаштириш деб хабар бермоқда РБК нашри.

АСИ шунингдек, «бўшаб қолган бозорлар ва IT инфратузилмасига хизмат кўрсатадиган бозорлар учун» ишсиз қолган меҳнат муҳожирларини ўқитишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Бунинг учун « Меҳнат унумдорлиги ва бандликни қўллаб-қувватлаш» миллий лойиҳаси маблағларни қайта тақсимлашни бошлаш мумкин", дейилади ҳужжатда.

 

Мавзуга доир: Мигрантларга Россиядан чиқмасдан патентни қайта расмийлаштиришга рухсат берилди