Коронавирус юқтириб олган Ўзбекистон фуқароси Воронеждаги касалхонада вафот этди. У вилоятдаги Covid-19 дан вафот этган тўртинчи бемор бўлди, деб ёзмоқда РИА Новости.
«Воронеждаги 8 сонли Тез тиббий ёрдам шифохонасида 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Аввалроқ унда коронавирус тасдиқланган эди. У яқинда Москвадан қайтган. Ўн кунча уйда касал ҳолатида ётган эркак 8 апрель куни шифокорга мурожаат қилди. У икки кун сунъий вентиляцион қурилмага уланди», - дейилади хабарда.
Аввалроқ АҚШда коронавирусдан вафот этган юртдошларимиз ҳақида хабар берилган эди.