Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда Ўзбекистон фуқароси уругвайлик миллионерни “тунашда” айбланмоқда
20.12.2019 17:34,  
430

12 декабр куни Уругвай фуқароси Россиянинг Ленинград вилоятидаги ёзги далаҳовлисида 15 миллион рубл (МБнинг ҳозирги курси бўйича 2.2 млрд сўм) миқдоридаги пул ва қимматбаҳо бойликларини йўқотди. Полиция Ўзбекистон фуқаросини ўғирликда гумон қилиб ҳибсга олди. Бу ҳақда nevnov.ru хабар бермоқда.

18 декабрда гумондор шахс Санкт-Петербургдаги Невский майдонида ҳибсга олинган. Гумондорнинг Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум бўлган. Гумондордан 2.2 млн рубл, 2 минг евро ва заргарлик буюмлари тортиб олинган.

Борис Грива мавзесида яшовчи уругвайлик уйидан 196 минг евро, заргарлик буюмлари, қўл телефони, сариқ рангдаги “Биткоин” тангаси ҳамда банк картаси ўғирланган.

Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан