«Россияга қарши кураша оламиз, Хитойга қарши курашиш эса анча қийин» – АҚШ Бош прокурори нутқидан

«Россияга қарши кураша оламиз, Хитойга қарши курашиш эса анча қийин» – АҚШ Бош прокурори нутқидан

АҚШ Бош прокурори Уилям Барр Фото: justice.gov

Шу йилнинг 6 февраль куни АҚШ Бош прокурори Уилям Барр (АҚШда Адлия вазирлигининг бошлиғи дейилади) Хитойга бағишланган конференцияда нутқ сўзлади. АҚШ олий амалдори ўз нутқи давомида Хитойнинг жаҳондаги етакчилик интилиши, унинг АҚШ учун реал таҳдидларига тўхталди.

“Россия бутун дунёни босиб олмоқчи. Биз бунга қарши кураша оламиз. Хитой бутун дунёни бошқаришни истайди. Бунга қарши курашиш эса анча қийин”.

Илдиз каналида таржима қилинган АҚШ Бош прокурори нутқининг биринчи қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз:

“Менинг мартаба йўлидаги илк мақсадим Марказий Разведка Бошқармаси (ЦРУ)га Хитой бўйича мутахассис сифатида ишга кириш эди, шунинг учун мен Колумбия университетида ўқишим жараёнида хитой тилини ўргандим. 

Эсимда, бир куни дарсларнинг бирида биз хорижий рақибларимиздан – Россия ва Хитойинг қайси бири энг катта таҳдид туғдириши тўғрисида мунозара қилгандик.

Бир курсдошимнинг, вақти келиб Хитой жуда катта хавф-хатар касб этиши тўғрисидаги фикрини яхши эслайман. У шундай деганди:

“Россия бутун дунёни босиб олмоқчи. Биз бунга қарши кураша оламиз. Хитой бутун дунёни бошқармоқчи. Бунга қарши курашиш эса анча қийин”. Бу айни ҳақиқат эди.

1972 йилда биз, Хитойнинг халқаро иқтисодий тизимга қўшилиши Хитой Халқ Республикасини ўз иқтисодиётини либераллаштиришга ундайди, эркин бозор ва иқтисодий ўсиш эса аста-секин хитой халқи учун катта сиёсий эркинликлар олиб келади, деб ишонган эдик.

Афсуски, иқтисодий либераллашув бошқа томонга қараб жуда чуқурлашиб кетди. Гарчи алоҳида шахсларга айрим иқтисодий эркинликлар берилган бўлса-да, Коммунистик партия иқтисодиётни аввалгидек қаттиқ назорат қилиб келмоқда. Бу давлат ҳокимиятининг архитектураси бўлиб, унинг асосий сифатлари марказлаштирилган планлаштириш, давлат корхоналари ва давлат субсидиялари ҳисобланади.

МАВЗУГА ДОИР: Помпеонинг Европа ва Марказий Осиёга сафари: Хитойдан эҳтиёт бўлинг!

Сиёсий жиҳатдан ХХР диктатуралигича қолмоқда, Коммунистик партия элитаси ҳокимиятдаги ўз монополиясини жуда эҳтиёткорлик билан сақлаб келмоқда. Марксизм-ленинизм ва маоизм бошдан-оёқ авторитар бўлган коммунистик бошқарувни тўғри деб топган ҳолда ўз мавжудлигини давом эттириб келмоқда.

Коммунистик партия ўзининг бир партияли бошқарувига нисбатан ҳар қандай қаршиликни бостириш учун шафқатсиз чораларни ишга солишга тайёр, у диний ташкилотларни йўқ қилиш бўладими, уйғурларни бирма-бир териб, уларни қайта тарбиялаш бўладими, Гонконгдаги ажралиб чиқиш ҳаракатларини бостириш бўладими, фарқи йўқ.

Совуқ урушдан кейин қисқа вақт давомида биз биронта мафкура рақобатига дучор бўлмаган демократик капитализм хом-ҳаёлини ғолиб мафкура сифатида жуда эркалатиб юбордик. Бу шундай давом этгунча, мароқли эди. Лекин биз ҳозир янги глобал кескинлик ва рақобат даврида турибмиз. Хитой АҚШнинг рақобатдош сиёсий ва иқтисодий фалсафага таянувчи 1-рақамли глобал рақобатчисига айланди.

Коммунизмдан бир неча аср олдин Хитой ўзини марказий қироллик – дунё маркази деб ҳисоблаб келган. Унинг амбициялари бугунги кунда минтақавий эмас, балки глобал характерга эга.

Бош котиб Си Цзиньпин сўзларига кўра, Коммунистик партия аъзолари “ўз саъй-ҳаракатларини бир нарсага – капитализмдан устун бўлган социализмни қуришга зўр бериб йўналтириши” керак.

“Бундай зўр бериш партия аъзоларидан, — таъкидлайди Си, — “ўзининг бутун руҳияти, бутун ҳаётини социал олий мақсадларга бағишлашни” талаб қилади. Бундай қурбонликнинг мукофоти, Си ваъда қилишича, “капитализмнинг узил-кесил ҳалокати бўлади”.

Мен курсдошимнинг Хитой бутун дунёни эгалламоқчилиги ҳақидаги фикрини эслаб ўтганимнинг сабаби, бугун мен Хитойнинг иқтисодий ва технологик устунликка интилишига тўхталиб ўтмоқчиман.

Хитойликлар анча вақтгача тужжор кишилар бўлган, лекин Хитой учун ҳақиқий иқтисодий муваффақият бирдан-бир мақсад эмас. Бу анча кенг сиёсий ва стратегик мақсадларга етиш учун восита ҳисобланади. Хитой ўзининг узоқ даврлик тарихи давомида ҳар доим ўз иқтисодий қудратидан сиёсий ва стратегик мақсадларга етиш йўлида бир қурол сифатида фойдаланиб келган.

2015-йилда Хитой раҳбарияти ўзининг “2025 йилгача Хитойда ишлаб чиқарилган” режасини ишга туширдики, бу технологик жиҳатдан ҳукмрон давлат сифатида АҚШнинг ўрнини эгаллашга қаратилган кампания эди. Диктатура хитой жамиятининг барча элементларини – ҳукуматни, корпорацияларни, барча академик доиралар ва уларнинг меҳнатсевар инсонларини – келажакдаги асосий технологияларга устунлик қилиш бўйича улкан режани амалга ошириш учун сафарбар қилди.

Ушбу ташаббус миллиардлаб доллар миқдоридаги субсидиялар, кенг кўламли молиялаштириш ва асосий технологияларга қаратилган катта сармояларни кўзда тутувчи саноат сиёсати билан қувватлантириб бориляпти.

Афсуски, бу ўз ичига саноат жосуслиги, технология ва ақлий мулкни ўғирлаш, коррупцияни ҳам қамраб олади.

Унутманг – Хитойнинг ҳозирги технологик ютуқлари ўзида АҚШ учун мисли кўрилмаган муаммо ифодалаб келади.

Ўз тўққизинчи юз йилликдан бошлаб Қўшма Штатлар инновация ва технологиялар соҳасида дунёда етакчи эди. Айнан Американинг технологик маҳорати бизни тараққий ва хавфсиз қилди. Бизнинг турмуш даражамиз, ёшларимиз ва келажак авлод учун кенгайиб бораётган иқтисодий имкониятларимиз, шунингдек миллий хавфсизлигимиз – бизнинг доимий технологик пешқадамлигимизга боғлиқдир.

Бугун мен олдимизда турган вазифанинг иккита асосий жиҳатига тўхталмоқчиман. Биринчидан, Хитой бизнинг технологиямизни ўғирлаш орқали ўзининг технологик ташаббусларини амалга оширди. Иккинчидан, мен нима учун ҳозирда Хитой 5G технологиясига ҳукмрон бўлишга урғу бераётганига изоҳ бермоқчиман.

Тоталитар давлатларнинг марказлаштирилган иқтисодий планлаштиришда қатнашиши баъзан афзаллик бўлиб кўринади, айниқса, бу бугун кузатаётганимиз бундай технологик блицкригни сафарбар қилишда яққол кўринади.

Камчилиги шундаки, марказлашган режалаштириш технологик инновацияларни бўғади. Катта-катта муваффақиятли ғоялар узоқ йўллик илғор технологик тараққиёт йўлини босиб ўтган бизникига ўхшаш эркин жамиятларда вужудга келади". 

Давоми бор...