Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саксон минг қурбон: Тожикистондаги фуқаролар уруши қандай бошланган эди?
13.02.2020 16:22,  
1573

Бундан роппа-роса 30 йил олдин – 1990 йил 12 февралда ўша пайтда СССР таркибидаги иттифоқдош республика бўлган Тожикистон пойтахти Душанбеда оммавий намойишлар юз берганди. Расмий ҳисоботларга кўра, бу норозиликларнинг сабаби Душанбега 2,5 минг нафар арман миллатига мансуб аҳолини кўчириб келтириб, уларни имтиёзли равишда уй-жой билан таъминлаш ҳақидаги миш-мишлар тарқалиши бўлган. Чунки бу вақтга келиб шаҳарда шундайига ҳам уй-жой инқирози чўққисига чиққан эди. 

Намойишлар “Йўқолсин арманлар” шиори билан бошланди. Аммо вақт ўтиши билан у Тожикистон Коммунистик Партияси Марказий Қўмитаси биринчи котиби Қаҳҳор Маҳкамовга қарши норозиликка айланиб кетди. 12 феврал куни кечга бориб намойиш фаоллари Тожикистон Коммунистик Партияси Марказий Қўмитаси биносини ишғол қилди ва бутун шаҳар бўйлаб оммавий зўравонликлар, жойларга ўт қўйишларни уюштирди. 

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари намойишчиларга қаршилик кўрсата олмади, зўравонликлар билан қўшилиб кетган норозиликлар эртаси куни ҳам давом этди. Натижада шаҳарда транспорт қатнови тўхтатилди, телефон алоқаси узиб қўйилди. Душанбеда тартибни тиклашга ҳарбийлар киришди, улар шаҳарга намойишчиларга “жароҳатлаш учун ўқ узиш” буйруғи билан жўнатилганди. Ҳуқуқ-тартибот кучлари ва намойиш фаоллари орасида юз берган тўқнашувлар оқибатида 25 киши ҳалок бўлиб, 565 киши ярадор бўлди. 

Душанбедаги оммавий тартибсизликлар Тожикистонда икки йилдан кейин бошланган ва 80 мингдан ортиқ инсонни ҳаётдан олиб кетган фуқаролар урушининг ўзига хос муқаддимаси саналади. 

Халқ СССР раҳбари Горбачёвнинг сўзларига ишонган, маҳаллий раҳбарларни эса ёқтирмаган. 1990 йил феврал. ©️ Владимир Федоренко/РИА Новости

Душанбедаги воқеалар пайтида. 1990 йил феврал. ©️ ТАСС

Аскарлар намойишчилар олдини тўсиб олган. 1990 йил феврал. ©️ Ратушенко/РИА Новости

Ички қўшинлар зобити намойишчилар совуқ қурол сифатида фойдаланган металл буюмларни кўрсатяпти. Душанбе, 1990 йил феврал. ©️ Сергей Субботин/РИА Новости

"Демократия, ошкоралик, қайта қуриш" – Совет Иттифоқининг сўнгги йилларида кўпчиликнинг тилидан тушмаган сўзлар бўлган. 1990 йил феврал. ©️ Ратушенко/РИА Новости

Душанбеда тартибни тиклаш учун шаҳарга ҳарбийлар киритилганди. 1990 йил феврал. ©️ Владимир Федоренко/РИА Новости

"Икки фронт ўртасида". 1990 йил феврал. 

СССР раҳбари Михаил Горбачёв портрети оддий аҳоли учун қонун ўрнига ҳимоя воситасимиди? 1990 йил феврал. ©️ Ратушенко/РИА Новости

Отахон йиғилганларга мурожаат қиляпти. 1990 йил феврал. ©️ Роберт Нетелев/ТАСС

"Ҳозирги раҳбариятга "Йўқ" деймиз!" 1990 йил феврал. ©️ Сергей Субботин/РИА Новости

Республикада тартибни тиклаш учун жойлаштирилган совет аскарлари. Душанбе, 1990 йил 23 феврал. ©️ ТАСС

1990 йил 12 феврал кунги тартибсизликларда қурбон бўлганларга жаноза ўқиш ва уларни хотирлаш мақсадида уюштирилган намойиш. Мамлакатда 5 йил давом этган қонли фуқаролар урушига ҳали бор эди. ©️ Ратушенко/РИА Новости

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан