Самарқандда уч киши ҳеч бир сабабсиз пичоқланган. Гумонланувчи қўлга олинди

Самарқандда уч киши ҳеч бир сабабсиз пичоқланган. Гумонланувчи қўлга олинди

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати Оқдарё туманида уч кишининг пичоқланиши ҳолати юзасидан ахборот берди. Унда таъкидланишича, гумонланувчи А.Б. жабрланувчиларни ҳеч бир сабабсиз пичоқлаган.

«6 сентябрь куни соат тахминан 18:00 да Оқдарё туманида фуқаро А.Б. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда туман «Агробанк» биносига келиб, ҳеч бир сабабсиз жанжал чиқариб, ёнида бўлган йиғма пичоқ билан банк ходимлари Н.Ш., У.Ҳ. ва Қишлоқ хўжалиги бўлими ходими Р.Ж.ни уриб, тан жароҳати етказган вақтда бинода хизмат олиб бораётган туман ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, ундан бир дона йиғма пичоқ далилий ашё сифатида олинган», — дейилади Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати ахборотида.

Ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Б.га нисбатан 6 сентябрь куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган (ушбу модда бўйича айбдор деб топилган шахслар 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади).

Тан жароҳати олган уч нафар фуқароларга нисбатан шу куни судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. А.Б. эса 7 сентябрь куни гумон қилинувчи тариасида Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

3