Саудия ноҳалол ўйин бошлади(ми) — Ар-Риёз Европага $25 дан нефт сотмоқчи

Саудия ноҳалол ўйин бошлади(ми) — Ар-Риёз Европага $25 дан нефт сотмоқчи

Фото: Getty Images

Саудия Арабистони Европага “катта чегирмали” нархда нефт етказиб беришни уч баравар ошириши мумкин деб хабар бермоқда Bloomberg.

Қироллик Arab Light маркали нефтни Роттердам (Нидерландия)га баррелини $25 дан етказиб беришга тайёр. Бундай шароитда “Европа Ар-Риёз ва Москва ўртасидаги нефт етказиб бериш учун шиддатли кураш нуқтасига айланади”, — деб ёзмоқда нашр.

Агентлик манбасига кўра, Европанинг Royal Dutch Shell Plc, BP Plc, Total SA, OMV AG, Repsol SA ҳамда Cepsa SA компаниялари Saudi Aramco давлат компаниясидан "нормал ҳажмлардан сезиларли даражада ошган" этказиб бериш таклифларини олган. Қўшимча етказиб бериш аниқ бир компанияга қараб 25 дан 200% гача бўлади.                                      

Energy Aspects компаниясининг нефт бўйича етакчи таҳлилчиси Амрита Сеннинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони нефтининг чегирмалари шу қадар юқори бўляптики, агар руслар нархни пасайтирмаса, Urals нефт бренди Европанинг “минтақавий нефтни қайта ишлаш заводлари рационидан” сиқиб чиқарилади.

11 март ҳолатига кўра, Urals бренди баррели $32,25 дан таклиф қилинмоқда.

Мавзуга доир: Уруш бошланди — Saudi Aramco захирадаги нефтларни бозорга чиқаришга қарор қилди