Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташриф санаси кечиктирилди
10.01.2020 10:11,  
220

2020 йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, халқаро тадбирларнинг жадвалидаги айрим ўзгаришлар сабабли Россия ТИВ раҳбарининг Тошкент шаҳрига расмий ташрифи санасини 12-13 январдан 15-16 январга кўчириш тўғрисида келишувга эришилди.

Сергей Лавровнинг Ўзбекистонга ташрифининг аввал келишилган дастуридаги асосий бандлар ўзгаришсиз қолади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йилнинг 12-13 январь кунлари Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан