Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шимолий Корея яқин масофага мўлжалланган ракеталарни синовдан ўтказди
4.05.2019 16:45,  
7

КХДР қисқа масофага учадиган ракеталарни синовдан ўтказди, бу ҳақда Киодо агентлиги хабар қилди.

Жанубий кореялик ҳарбийларининг маълумотига кўра, шанба куни КХДР ракеталар Вонсан шаҳридан Япон денгиз томонига йўлланган ва 70 километрдан 200 километргача масофани босиб ўтган.

Ўз навбатида, Япония ҳукумати ўзининг иқтисодий ҳудудидан ҳеч қандай баллистик ракеталар учишини қайд этмади.

Пентагон вакили ракеталар учириш фактини тасдиқлай олмаслиги ва бу хабарлар текширишини маълум қилди.

Кейинчалик АҚШ матбуот котиби Сара Сандерс Оқ уй “Шимолий Корея ҳаракатлари”дан хабардор экани ва вазиятни кузатиб бораётганини таъкидлаб ўтди.

Жанубий Корея президенти администрацияси хавфсизлик хизматининг юқори амалдорлар иштирокида тезкор йиғилишни ташкил қилди.   

Икки ҳафта олдин 17 апрел куни КХДР янги тактик бошқариладиган ракеталарни синовдан ўтказганди.

“Янги қурол” синов жараёнида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин қатнашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан