Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сохта қурол билан босқинчилик қилган гумондорлар қўлга олинди
14.09.2019 17:10,  
148

Тошкент ИИББ ходимлари 22 ёши қашқадарёликка ҳужум қилган гумондорларни қўлга олди, дея хабар қилди бошқарма матбоут хизмати.

Ҳодиса 12 дан 13 сентябрга ўтар кечаси Чилонзор туманидаги «Дўстлик» деҳқон бозорида содир бўлди. Уч нафар номаълум шахс сохта тўппонча билан таҳдид қилган ҳолда дабрланувчидан 6 минг Россия рубли ва қўл телефонини олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Қўлга олинган Тошкент вилоятининг Келес шаҳрида вақтинча яшовчи Қашқадарё вилоятидан бўлган 18 ёшли Сардор С., Сирдарё вилоятидан 18 ёшли Жасур Б. ва Самарқанд вилоятидан 16 ёшли Шахзод У. бўлиб чиқди.

Чилонзор туман ИИО ФМБ уларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-модда (босқинчилик) 2-қисм «а» ва «б» бандлари бўйича жиноят иши қўзғатди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан