Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон президенти Роғун ГЭСини қурган қурувчиларга давлат мукофотларини топширди
7.09.2019 00:07,  
27

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Роғун ГЭСи қурувчиларига давлат мукофотларини топширди.

Тақдирлаш маросими олдидан давлат раҳбари барча иштирокчиларни муҳим тарихий воқеа - Роғун гидроэлектрстанциясининг иккинчи агрегати ишга туширилиши билан табриклади.

Раҳмон турли касбга эга бўлган ва “ўн йиллик қурилишида“ иштирок этган 42 нафар ходимни тақдирлади.

Роғун ГЭСи ишчилари ва мутахассислари “II даражали Шараф“ ордени, “Хизмати шоиста“ медаллари ва Тожикистон Республикаси фахрий ёрлиғи билан мукофотланган.

Давлат мукофотини топшириш маросимида ушбу объект қурилишида иштирок этган барча ранг ва даражадаги ходимлар - экскаваторчилар, монтажчилар, ҳайдовчилар, сварщиклар, бурғаловчилар, электриклар, плотниклар, муҳандислар ва қурилиш компаниялари раҳбарлари қатнашган.

Тожикистон президенти Роғун ГЭСи қурилишида ҳар бир инсоннинг ҳиссаси муҳим эканлигини таъкидлаб ўтган.

Тадбир якунида Раҳмон барча иштирокчиларга муносиб меҳнатлари учун яна бир бор миннатдорлик билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан